Нилуфар Усмонова янги клип суратга олдирмоқда

Санъатимизнинг бетакрор хонандаси Нилуфар Усмонова янги клип устида иш бошлади. Клип хоразмча ва ҳазиломуз йўналишда куйланган тарона учун суратга олинмоқда. Қўшиқ номи ҳозирча сир. Клип трек ва қизиқарли сюжетни ўз ичига олади. Унда кўплаб халқимиз севган актёр ва актрисалар иштирок этишмоқда.


Жумладан Рихситилла Абдуллаев, Нигора Каримбоева, Дилшод Мирзамуродов, Зуҳра Солиева, Азиз Умрзоқов, Муножат Алимбаева, шунингдек, Нилуфар Усмонова ва фарзандалари ушбу клипда бош ролларни ижро қилишмоқда. Клип режиссёри Сарвар Исаев. Тасвирчи Рустам Муродов. Демак, тез кунда Нилуфар Усмоновадан янги комедия йўналишидаги клип премьерасини кутиб қолинг.

Оставить комментарий

Email не будет опубликованОбязательные поля помечены *

Вы можете использовать HTML теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>