Нилуфар Усмонова ижодида нима гап?

Эстрадамиз юлдузи Нилуфар Усмонова сўнги кунларда бир нечта янги тароналар яратишга улгурди. Кетма кет мухлисларга намойиш этилаётган тароналар қаторидан тез кунларда мафтункор Шаҳзода билан куйланган дуэт ҳам ўрин олиши кутилмоқда. Маълумки, «Майда майда» номли бу дуэт Шаҳзоданинг яккахон концерт дастурларида премьера қилиб ижро қилинган эди. Бироқ ҳали кенг жамоатчиликка намойиш этилмаган бўлсада, концертни ўзидаёқ тингловчилар қалбини забт этишга улгурган. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Нилуфар Усмонова хоразм йўналишида ҳам шўх қўшиқ тайёрлаб қўйган. Дугоналарга бағишланадиган мазкур мусиқий асар ҳам ёз мавсумининг илк кунларида тақдим қилиниши режалаштирилган. Маълумотларга қараганда, юқорида сўз кетган ҳар икки тарона учун ҳам видеоклип тасвирга олиниши кутилмоқда.

Оставить комментарий

Email не будет опубликованОбязательные поля помечены *

Вы можете использовать HTML теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>